...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нақадар ваҳшийлик: Ўзбеклар ўзбек қизини Россияда зўрлаб, ойнадан отиб юборди


11:44, 09.08.2018 Олам
 29 494

Полиция тергов вақтида 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олган.

Аввалроқ, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Нева туманидаги “Белые ночи” меҳмонхонасида ўзбекистонлик қиз ойнадан йиқилгани ҳақида хабар берган эдик. У кўплаб жароҳатлар билан шаҳардаги шифохоналардан бирига ётқизилган эди.
 
Санкт-Петербург Тергов бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан текширувлар олиб бориб, ўзбекистонлик қиз тасодифан йиқилиб тушмаганини аниқлаган. Уни тўрт нафар одам зўрлаб, уриб, сўнг 3-қават ойнасидан ташлаб юборган.
 
Полиция тергов вақтида барча гумонланувчиларни ҳибсга олган. Улар 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Уч эркак дарҳол қамоққа олинган, яна бири тез орада қамоққа юборилади.
 
Маълум бўлишича, Санкт-Петербург Тергов органи Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисмининг “а” банди (зўрлаш), 132-модасси 2-қисмининг “а” банди (жинсий ҳарактерда зўрлаш ҳаракатлари) ва 105 моддаси 1-қисмида (қотиллик) назарда тутилган белгилар билан жиноят иши очган. Тез орада жиноятнинг барча иштирокчиларига нисбатан айбловлар эълон қилинади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Санкт-Петербург қотиллик Нева Белые ночи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!