...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навбаҳор Имомова Бобур Комилов ҳақида: “У дунё равнақи учун хизмат қилаётганди”


08:49, 13.11.2018 Жамият
 7 477

Бобур буюк истеъдод ва чуқур билим мужассам шахс эди. Бу унинг ҳар бир сўзидан намоён эди.

Хабарингиз бор, кеча, 12 ноябрь куни таниқли телебошловчи, халқаро тоифадаги журналист, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Матбуот котиби Бобур Комилов оғир хасталикдан сўнг 34 ёшида вафот этди.
 
Кечанинг ўзида ушбу машъум хабар бутун республика бўйлаб тарқалиб, ҳатто, хорижий мамлакатларгача етиб борди. Бобур Комиловнинг вафоти ОАВ соҳаси ходимларини чуқур қайғуга солди. У нафақат истеъдодли телебошловчи, мулоҳаза ва мушоҳадага бой журналист эди. Ижтимоий тармоқлар эса унинг суратлари, уни яқиндан таниган таниқли шахсларнинг таъзияларига тўлиб бормоқда. Жумладан “Америка овози” телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомова шундай ёзади:
 
“Бобур билан ҳаётимда икки бор учрашдим. Бир-биримизни азалдан таниган одамдек гаплашардик, кулишардик, фикр алмашардик. Бизнинг соҳамизда аслида самимий инсонлар жуда оз. Самимийликни ҳис қила олиш ҳам ноёб хусусият. Бундай қобилиятсиз ҳеч ким коммуникация устаси бўла олмайди. Бобур шундай мутахассис эди. Бобур буюк истеъдод ва чуқур билим мужассам шахс эди. Бу унинг ҳар бир сўзидан намоён эди.
 
...мен ҳар доимгидек шошилар эдим, у эса мени ажойиб ҳамкасби Анвар билан ишхонаси олдида кузатар экан, буюк орзуларимиз ҳақида гапимиз тугамас эди. Уникал ғоялар ва чексиз илҳом манба эди, бу йигит. Биз билан вақти шу қадар чекланган эканини билганимда ҳар куни гаплашган бўлар эдим.
 
Кўришганимга, уни билганимга шукур қиламан. Бобурга ҳеч ким тўймади, бу дунёда. Юрт келажаги ва дунё равнақи учун хизмат қилаётган ва янада катта ишлар қила олиши мумкин бўлган инсон эди, Бобур. Оиласига куч-қувват тилайман. Бобурдек инсонни етиштирган ота-онаси билсинки, ўғлилари жуда кўп инсонларнинг қалбидан абадий меҳр ва ҳурмат топган”.

Теглар:Навбаҳор Имомова Бобур Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар