...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоий вилоятида даҳшатли ЙТҲ юз берди


14:20, 10.10.2018 Жамият
 10 776

Ҳодисада уч нафар вояга етмаган бола қурбон бўлди.

Бугун, 10 октябрь куни Навоий вилоятида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодисада 7 киши, жумладан, уч нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди.
 
ЙТҲ бугун соат 01:20 да Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Қизилтепа-Кармана” автомобиль йўлининг 188 км да юз берган. Йўлда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган SHAANXI SX русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган.
 
ЙТҲ натижасида, 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
 
Вафот этган фуқаролар:
 
Ғафур Рахматов, 1985 йил туғилган (Nexia автомобили ҳайдовчиси).
Интизор Жўраева, 1986 йил туғилган (Nexia автомобили йўловчиси).
Зарнигор Жўраева, 1991 й. т. (Nexia автомобили йўловчиси).
Фаёз Шахриёров, 1987 й. т. (Nexia автомобили йўловчиси).
Асадбек Ғуломов, 2010 й. т. (Nexia автомобили йўловчиси).
Шохрух Ғуломов, 2013 й. т. (Nexia автомобили йўловчиси).
Фирдавс Собиров, 2016 й. т. (Nexia автомобили йўловчиси).
 
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Навоий вилояти ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар