...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наҳотки, Ўзбекистонда интернет тезлиги ошган бўлса?


12:59, 07.06.2018 Жамият
 4 969

Май ойи ҳисоботи бўйича Ўзбекистон икки позиция юқорилаган.

Speedtest Global Index маълумотларига кўра, охирги икки ойда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошган. Бу рўйхат Ирландиянинг Ookla компанияси Speedtest.net интернет-сервиси томонидан ҳар ой эълон қилиниб келинади.
 
Май ойи ҳисоботи бўйича Ўзбекистон икки позиция юқорилаб, 125 давлат ичида энди 113-ўринни эгаллаб турибди (8,91 Мбит/с).
 
Симли интернет бўйича эса Ўзбекистон эгаллаган ўрин ўзгармади, яъни 135 давлат ичида 125-поғона (6,82 Мбит/с). Лекин бу борадаги битта ижобий ўзгариш шуки, апрель ойидаги кўрсаткич 6,78 Мбит/с.га тенг бўлганди, дея ёзади “Халқ сўзи”.
 
Мобиль интернет бўйича рейтингни Норвегия 62,70 мбит/с. билан бошқариб бораётган бўлса, симли интернет йўналишида Сингапур етакчилик қилмоқда – 170,99 мбит/с.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда интернет имкониятларини кенгайтириш устида маҳаллий мутахассислардан ташқари 20 дан зиёд хорижлик экспертлар иш олиб бормоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Интернет Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар