...
МЕНЮ
ONLINE TV

Неймар Испания Миллий суди қаршисига чиқди


08:23, 03.02.2016 Спорт
 2 714

Неймар судянинг саволларига жавоб берди, қолганлар эса бош тортди.

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар Мадрид шаҳрида йирик миқдордаги маблағ масалалари билан шуғулланувчи Миллий судга ташриф буюрди. Бу ҳақда "Sport-express.ru" нашри хабар беради.

Бир ярим соат давом этган судга Неймар “Сантос”нинг трансфер қилиниши билан боғлиқ тергов ишлари давомида фирибгарлик ва коррупцияда алоқадорликда айблангани учун чақирилган. Бироқ суд иштирокчиларининг саволларига жавоб бериб бўлгач, Неймар клубга кетган. Бундан аввал суд залига “Барселона”нинг ҳозирги ва собиқ президентлари Сандро Россель ва Хосеп Мария Бартомеулар ҳам келишган. Аммо улар судянинг саволларига жавоб беришдан бош тортишган.
Умида Якубова

Теглар:Неймар Суд Барселона Сандро Россель Хосеп Мария Бартомеу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!