...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нима учун миллат менталитетини туркларга сотяпсизлар? – Томошабин эътирози


16:03, 07.02.2019 Жамият
 13 073

Мурожаатчи телеканал ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбатни ёзиб олган.

Бугун Ўзбекистонда турк сериал ва фильмлари кириб бормаган телеканаллар қолмади. Айрим телеканаллар эса Туркиядаги ТВларнинг ўзбекча аналогига айланди, қолди. Уларнинг кўпларида ғарбга бўлган ҳавасни, миллий менталитетни менсимасликни кўриш мумкин. Сериалларнинг кўплари эса ёшлар тарбиясига жуда салбий таъсир кўрсатиши кўп бор таъкидланмоқда.
 
“Зўр” телеканали мамлакатда энг кўп томошабинга эга телеканаллардан бири саналади. Унда намойиш этилаётган турк сериаллари доимий танқидларга сабаб бўлиб келган. Яқинда томошабинлардан бири “Зўр” телеканалига қўнғироқ қилиб, унда намойиш этилаётган “Ҳовли” сериали бўйича ўз эътирозларини билдирган. Унинг маълум қилишича, сериал нафақат ёшлар, балки болалар тарбиясига ҳам жуда катта салбий таъсир кўрсатиб, уларни издан чиқаради. Тарбиясини бузади.
 
Мурожаатчи телеканал ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбатни ёзиб олган. Ушбу суҳбатни юқоридаги слайдер орқали тинглашингиз мумкин.
 
У ўз мурожаатида қиз фарзанди борлиги ва у қамоқхонадаги аёлларнинг турмушини кўриб, бировнинг эрига жазман бўлиб юраётгани тасвирланган сериаллардан ибрат олиб улғайишини истамаслигини айтади. “Нима учун миллат менталитетини туркларга сотяпсизлар”, деб иддао қилади.
 
Ўзини Элмурод Солиев дбе таништирган томошабин бугун турк сериалларига қарши ижтимоий тармоқларда кампания бошласа, камида 6-7 миллион одам унга эргашишини айтиб, сериални намойишдан тўхтатишни талаб қилади.
 
Маълумот ўрнида, бунгача “Зўр” телеканалида намойиш этилган “Севги изтироби” сериали ҳам жуда катта танқидларга сабаб бўлиб, ҳатто, Ҳукумат даражасида муҳокама қилинганди. Бош вазир Абдулла Ариповнинг кўрсатмасига биноан ушбу сериал намойиш тўхтатилди.
 
“Зўр” телеканали орқали эфирга узатилган ва кўплаб танқидларга сабаб бўлган навбатдаги сериал эса “Гуллар изтироби” бўлганди. Бу ҳақда аввалроқ QALAMPIR.UZ’да ҳам танқидий мақола эълон қилинган эди. Аммо, сериал намойишдан олиб ташлангани йўқ. Аксинча, сериал ортидан телеканалнинг томошабинлари сони ортди.
 
Мазкур суҳбатни Mover’даги саҳифамизда ҳам тинглашингиз мумкин
 

Теглар:Зўр телеканали Севги изтироби Гуллари изтироби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар