... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўғри бегона эмас! Учтепада машина ўғирланди


20:35, 11.07.2018 Жамият
 3 632

Автомобил ўғриси бегона эмас, жабрланувчининг қариндоши бўлиб чиқди.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида транспорт воситаси олиб қочилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, 9 июл куни соат 02:31да Чилонзор тумани 24 даҳа, 55 кўп қаватли уйда яшовчи Иззат.Т.га тегишли “Волга 31029” русумли автомобил шу уй олдидан ўғирлаб кетилган.
 
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноят фош этилди. Автомобил ўғриси бегона эмас, жабрланувчининг қариндоши бўлиб чиқди.
 
1977 йилда туғилган, муқаддам судланган, шу уйда яшовчи Рустам.Ю машинанинг очиқ ва қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, машинада қолдирилган калит ёрдамида ўт олдириб, воқеа жойидан яширинган.
 
Ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган Рустам.Ю га нисбатан ҳозирда жиноят иши қўзғатилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Учтепа ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар