...
МЕНЮ
ONLINE TV

Омборхона мудири коллежларга ажратилган кўмирни ўмарди


15:50, 09.10.2018 Жамият
 1 867

Ўғирланган кўмирнинг умумий қиймати бир неча ўн миллион сўмга тенг бўлган.

Жиззах вилояти кўмир омбори бошлиғи Ҳ.И. иккита коллеж учун ажратилган кўмирни пуллаб юборгани аниқланди. У деярли 26,5 млн сўмга тенг кўмирни ўмарган.
 
Кўмир омбори мудири Дўстлик тумани саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига тегишли 35 тонна кўмир брикети ва 16 тонна кўмирни, қиймати 17 миллион 493 минг сўмлик маҳсулотларни эгаси олиб кетди мазмунида сохта ҳужжатлар тайёрлаб сотиб юборган.
 
Шунингдек, мудир худди шу йўл билан Арнасой информатика ва хизмат кўрсатиш коллежига ажратилган қиймати 9 миллион сўм бўлган кўмир брикетини ҳам гум қилган.
 
Ўқув муассасалари раҳбарлари Ҳ.И.дан ўзларига ажратилган қаттиқ ёқилғини талаб қилишганида мудир турли баҳоналар билан ишни пайсалга солиб юрган. Ниҳоят ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашуви билан Ҳ.И.нинг қилмишлари фош қилинган ва мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жиззах Қиш кўмир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар