...
МЕНЮ
ONLINE TV

Омма олдида нутқ сўзлашнинг энг самарали усуллари


13:59, 25.12.2018 Бу қизиқ
 7 518

Ушбу усуллардан тўлақонли фойдаланилса, кутилган натижага эришиш бир неча баробарга осонлашади

Биламизки, тақдимот ёки нутқ жараёнида тингловчиларни жалб қилиш жуда қийин. Шу сабабли бу борада яхши натижага эришиш учун нотиқликнинг энг самарали усулларидан фойдаланиш лозим. Чунки берилган вақт қисқа, қўшимча қилиш учун эса кўп ҳолатларда иккинчи имконият бўлмайди.
 
Хўш, энг самарали усуллар қайсилар?
 
  • Нутқни мавзудан бироз йироқ бўлган ноанъанавий усулда бошланг. Масалан, қарсак чалиш, қўлни қисирлатиш, сал баландроқ гапириш, шеър айтиш ва ҳоказо. Гарчи бу ғалатидек туюлса-да, биринчи ҳолатдаёқ тингловчилар эътиборини жалб қилишга ёрдам беради;
 
  • Нутқда фақат гапиришдан йироқлашинг. Мавзуга мос суратлар, қисқа видеороликлар, фактлар, статистикалар, иборалардан фойдаланинг. Таъсирчанлик доирасини кенгайтиринг;
 
  • Мавзу номини қайта-қайта эслатишдан, битта сўз ёки жумлани такрорлашдан эҳтиёт бўлинг. Иложи борича янги фикрлардан фойдаланинг;
 
  • Имкон қадар мотивация улашишга ҳаракат қилинг. Ёлғон ёки исботланмаган фактларни ишлатманг. Бу бир зумда тингловчи эътиборини сиздан йироқлаштиради;
 
  • Нутқда табассумдан ҳам фойдаланишни унутманг. Қизиқ-қизиқ воқеалар орқали йиғилганларни уйқусирашдан, зерикишдан қутқаришингиз мумкин;
 
  • Тингловчиар ўртасида очиқ суҳбат ва сўровнома ташкил этинг. Мавзу баҳс-мунозара билан қизиқиш уйғотади;
 
  • Тақдимотнинг ёки нутқнинг фойдаси ҳақида айтишни унутманг. Бу шунча кетган вақт учун афсусланишнинг олдини олади.
 
Агар сиз юқоридаги усуллардан самарали фойдалана олсангиз, кутилган натижага эришиш бир неча баробарга осонлашади.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Омма олдида нутқ сўзлаш сирлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!