...
МЕНЮ
ONLINE TV

Орловскда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар кимлиги маълум бўлди


09:45, 12.09.2018 Олам
 9 394

Вафот этганлар Мсенск марказий шифохонасида сақланмоқда.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Орловск вилояти Орловск райони ҳудудида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ЙТҲ оқибатида, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси ҳақида маълум берди.
 
Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ИИВ ТИВ ва Росссия Федерациясининг ФВВ билан олиб борилган тадбирлари натижасида DEU Nexia русумли автотранспортда бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди.
 
Вафот этганлар:
 
Рахмонов Мохмирза Оймирзаевич 1986 й.т. – Андижон вилояти, Избоскан тумани, Гулистон Чек кўчаси, 25-уйда истиқомат қилган.
 
Газиева Маликахон Ҳабибулаевна 1983 й.т. – Андижон шаҳри, Қўшариқ даҳаси, 91-уй,  15-хонадонида истиқомат қилган.
 
Вафот этганлар Мсенск марказий шифохонасида сақланмоқда.
 
Жарохатланган:
 
1. Ўринбоев Комолиддин Муклименович 1989 й.т. – Андижон вилояти Жалақудуқ тумани, Оқ эчки кўчасида истиқомат қилади (DEU Nexia автомобили хайдовчиси) Мсенск марказий шифохонасига жойлаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Орловск вилояти ЙТҲ Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!