...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ортиқхўжаев “Тashkent city”да шахсий маблағларидан “Hilton” меҳмонхонасини қурмоқда


18:35, 01.02.2019 Жамият
 17 600

Бутун 8 та лотда олиб борилаётган ишларда давлат маблағлари ажратилмаган бўлиб, лойиҳа 90% дан ортиқ чет эллик ҳамда 10% га яқин маҳаллий сармоядорларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштирилган.

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 1 февраль куни “Тashkent city” халқаро ишбилармонлик марказида журналистлар учун илк матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, “Tashkent city” дирекция раҳбари Шерзод Хидоятов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат 17 кишилик ҳайъат кенгаши иштирок этди.
 
“Тashkent city”  дирекцияси расмийларининг маълум қилишича, ушбу лойиҳанинг бош режаси Буюк Британиянинг “АRUP”, Туркиянинг “Tabangalioglu”, Сингапурнинг  “DR Architects” ва бошқа йирик қурилиш компаниялари ҳамкорлигида тузилиб, қисқа муддатда 8 лотга ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилган.   
 
Шунингдек:
 
1-лотда 9 гектар ер майдонида 12 қаватли аҳоли турар жойлари қуришдан иборат бўлиб, лойиҳанинг умумий  қиймати 130 миллион  АҚШ долларини ташкил этди.
 
2-лотда 5 гектар ер майдонида 18-20 қаватли аҳоли турар жойлари, ижтимоий соҳа объектлар, мактаб, мактабгача таълим муассасалари барпо қилинади, аксарият инвесторлар айни лойиҳада иштирок этишмоқда. Лойиҳанинг умумий  қиймати 160 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
 
3- лотда 6-7 гектар ер майдонида 30 қаватгача савдо ва кўнгилочар марказлари, офис ва меҳмонхоналарни қуриш режалаштирилан. Бунда Германиянинг қурилиш компаниялари томонидан сармоя киритилиб, лойиҳа қиймати 500 миллион АҚШ доллардан иборат.
 
4-лот 1,5 гектар ер майдонида 43 қаватгача бўлган меҳмонхона, савдо марказлари ҳамда офис биноларидан ташкил топган ҳамда  унга 90 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя киритилган.
 
5-лот 8,8 гектар ер майдонида давлат аҳамиятига молик маҳаллий ҳамда халқаро доирадиги тадбир ва анжуманлар ўтказиш учун мўлжалланган “Congress hall”  ҳамда 21 қаватли “Hilton” меҳмонхонасидан иборат бўлади. Бу лойиҳанинг инвестори “Akfa Dream World” компанияси ҳисобланиб, 118 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган. Аҳамиятлиси, “Congress hall” қуриб битказилгач, тўлиқ давлат ихтиёрига топширилади.
 
6-лотда 4,4 гектар ер майдонида 22-33  қаватли Молия марказлари мажмуалари, Реслубликанинг 3 та йирик банклари бинолари қурилади, бу лойиҳанинг асосий инвертори Жанубий Кореянинг етакчи қурилиш компанияси ҳисобланади.
 
7-лот 12 гектар ер майдонида пастки қаватлари савдо ва кўргилочар марказлар, офис бинолари, юқори қаватлари аҳоли турар жойлари ҳамда меҳмонхоналардан ташкил топган 2-7 қаватли бинолар ҳисобланади. Лойиҳа “Premium village”, “Family group” компанияларининг қиймати 100 миллион АҚШ доллари ортиқ сармояларини бирлаштирган.
 
8-лот катта ҳажмдаги антиқа боғ ҳамда 2 гектар ер майдонида сув ҳавзасини ташкил этиш мақсад қилинган.
 
Бутун 8 та лотда олиб борилаётган ишларда давлат маблағлари ажратилмаган бўлиб, лойиҳа 90% чет эллик ҳамда 10% маҳаллий сармоядорларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштирилган.  Ҳозирда 4 та лотда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 
Соҳибжамол Каттаева

Теглар:Hilton Тashkent city Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар