...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оз қолди! Роналду “Реал”дан кетади


17:47, 05.07.2018 Спорт
 3 682

33 ёшли футболчининг “Ювентус”га ўтиши ҳақидаги хабарлар урчиб кетди.

Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналдунинг “Реал”дан қачон кетиши маълум бўлди.
 
Ушбу ҳафтада 33 ёшли футболчининг “Ювентус”га ўтиши ҳақидаги хабарлар урчиб кетгандан сўнг “Marca” нашри ҳужумчи “қироллик клуби”ни январда тарк этишни режалаштиргани ҳақида маълумот тарқатди.
 
Бунга Роналду ўзи: “Агар нархимни 100  миллион деган бўлишса, демак, улар (“Реал”) мени ёқтирмайди”, дея изоҳ берган.
 
Шунинг учун, у мавсум сўнгида жамоани тарк этишини айтган эди. Шунингдек, Европа чемпионлар лигаси финалидан сўнг  берган интервьюсида кетиши ҳақида шаъма қилганди.
 
Ҳозирда, Роналдуни сотиб олиш бўйича “Ювентус” етакчилик қилмоқда. Қолаверса, Криштиану “бьянконери” дарвозасига чалқанча гол урганида “кекса синьора” мухлислари Роналдуни оқишлашганди. Португалиялик футболчининг кетишига ҳам шу сабаб бўлиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Ювентус Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!