... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек сўмининг рамз кўринишидаги график белгиси пайдо бўлади


14:22, 08.06.2018 Жамият
 10 698

Сўмнинг рамз кўринишидаги график белгиси Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланади.

Ўзбек сўмининг рамз кўринишидаги белгиси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонуни лойиҳасида хабар берилган.
 
Унга кўра, 43-модда (Пул тизими)да рамз ҳақидаги банд пайдо бўлди: “сўмнинг рамз кўринишидаги график белгиси Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланади”. Амалдаги қонунда сўм рамзи бирор марта ҳам тилга олинмайди.
 
Бошқа валюталардан фарқли равишда, ўзбек сўмининг рамз кўринишидаги белгиси йўқ ва бўлмаган. Қисқартма сифатида “so‘m”, ”сӯм” ёки “сум” ишлатилади, UZS ҳарф белгисига ва 860 рақам белгисига эга.
 
МДҲ ҳудудида арман драми (֏), украин гривнаси (₴), озарбайжон манати (₼), қозоқ тенгеси (₸), қирғиз сўми (⊆) ва Россия рубли (RUB)нинг график рамзлари мавжуд.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:сўм марказий банк валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар