...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон 2018 йилда рус автомобилларининг асосий импортёрларидан бўлди


19:21, 07.01.2019 Олам
 6 677

Россия экспертлари 2018 йилда экспорт қилинган рус автомобилларининг миқдорини ҳисоблаб чиқди.

Ўзбекистон 2018 йилда Россия автомобилларининг асосий импортёрларидан бўлди. Ўтган йилнинг 11 ойи давомида 3 мингдан ортиқ рус автомобиллари Ўзбекистонга юборилган.
 
Россия экспертлари 2018 йилда экспорт қилинган рус автомобилларининг миқдорини ҳисоблаб чиқди. Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига кирмайдиган давлатларга юборилган автомобиллар ҳисобланганда 26 мингтани ташкил этган. Шунинг 70 фоизи бешта давлат ҳиссасига тўғри келяпти.
 
Рўйхатда биринчи ўринда Чехия турибди. Ушбу давлатга ўтган йили 6,3 минг дона рус машиналари етказиб берилган. Ундан кейин 3,8 минг дона автомобиль экспорт қилинган Украина жой олган. Учликка Ўзбекистон якун ясаган. 2018 йилда 3,1 мингта рус автомобили Ўзбекистонга экспорт қилинган.
 
Дастлабки учликдан кейин 2,9 мингта ва 2,4 мингта автомобиль экспорт қилинган Латвия ва Озарбайжон каби давлатлар жой олган. Енгил автомобиль экспорт қилинган давлатлар ўнлигига Сербия (577 та), Эстония (515 та), Словакия (505 та) ҳамда Венгрия (443 та) ҳам кирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:автомобиль экспорти Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!