...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон фуқароси Россияда 23 йилга қамалди


18:52, 10.08.2018 Олам
 13 227

Жиноятчи Самара вилояти ҳудудида ноқонуний яшаган.

Россиянинг Самара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Адҳамхон Аҳмедовга суд ҳукм чиқарди. У 23 йил озодликдан маҳрум қилинди.
 
Адҳамхон Аҳмедов жазонинг дастлабки 5 йилини қамоқхонада, қолган муддатни қаттиқ режимдаги колонияда ўтайди.
 
Жиноятчи Самара вилояти ҳудудида ноқонуний яшаган. Уни экстремистик ҳаракатга алоқадорликда гумон қилиб, қўлга олишга уринишганда, икки нафар полиция ходимини пичоқ билан жароҳатлаб, қочиб кетган.
 
Воқеа ўтган йили 2 августда рўй берган. Аҳмедов жорий йил январь ойида Саратов вилоятида қўлга олинган.

Адҳамхон Аҳмедов Россия ҳудудида айнан нима иш билан шуғалланганини аниқлашга Россия Федераль хавфсизлик хизматининг Самара вилояти бошқармаси ёрдам берган. Маълум бўлишича, ёш йигит ИШИД ғояларини тарғиб қилган.
 
Адҳамхон Аҳмедов Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 317-, 205.5-, 205.1-, 282-, 205.2-моддаларининг турли қисмлари билан айбдор деб топилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самара вилояти ИШИД Адҳамхон Аҳмедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!