...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон халқаро қидирувга берган жиноятчи Қозоғистонда ушланди


19:01, 11.07.2018 Олам
 8 617

Ўзбекистон қотилликда айбланган шахсни халқаро қидирувга берган.

Ўзбекистон қотиллик учун халқаро қилирувга берган фуқаро Қозоғистонда қўлга олинди. Бу ҳақда “24 Хабар” маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, Фарғона вилоятининг Шунқор қишлоғида 28 ёшли фуқаро 30 ёшли эркакни қасддан ўлдирган ва яширинган.
 
Шу кунларда қидирувдаги шахс Қозоғистоннинг “Жайсан авто” назорат-ўтказув пункти орқали Қозоғистон – Россия давлат чегарасидан ўтмоқчи бўлган. Жиноятчи Ўзбекистон ИИВ берган маълумот бўйича Ақтўбе вилояти полицияси томонидан ҳибсга олинган.
 
У Ўзбекистонга қайтарилиши масаласи ечимини топгунча, Ақтўбе шаҳар қамоқхонасига жойлаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Ўзбекистон Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!