...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда дипломи сўзсиз амал қиладиган халқаро университетга имтиҳонсиз кириш мумкин. Қабул сони чекланган


11:00, 25.08.2018 Реклама
 6 425

Университетларга имтиҳонсиз кирган ўзбекистонлик ёшларнинг биринчи гуруҳи, яъни 8 нафари кеча, 23 август куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Украинага учиб кетдилар.

Халқаро университетларда таълим олиш ҳақида гап кетганда, кўпчиликда бир савол туғилади: кейинчалик Ўзбекистонда ишлашим мумкинми, ўтказган умрим бекор кетмайдими? Жавобни эса биз берамиз! Маълумки, халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан рўйхати тасдиқланган олий таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш амалга оширилади. Бу рўйхатга Украинанинг Харьков шаҳрида жойлашган В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети ҳам кирган. Гап шундаки, ушбу университетни тамомлаган битирувчиларнинг дипломлари ҳеч қандай ортиқча оворагарчилик ва имтиҳонларсиз Ўзбекистонда амал қилади.
 
Ушбу университет жаҳонда ўз мавқеига эга ва халқаро майдонда кучли мутахассислар етиштириш бўйича шуҳрат қозонган ОТМлардан бири саналади. Университетда 22 та факультет мавжуд. Унда 12 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Уларнинг 5 мингга яқини хориж фуқаролари. 200 дан ортиғи эса ўзбекистонлик ёшлар. Сизда ҳам улар қаторига қўшилиш имконияти бор. Бунда 7 йилдан буён ўзбекистонлик абитуриентларни Украинадаги ОТМларда ўқишларини таъминлаб келаётган “Inside-A” таълим маркази ёрдам беради.
 
Сиз нафақат В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети, балки Украинанинг 8 нуфузли олий таълим муассасасига ҳам бугуноқ ҳеч қандай имтиҳонларсиз қабул қилинишингиз мумкин. Университетлар рўйхати билан танишинг:
 
1. Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университети
2. Кривоград миллий тиббиёт университети
3. Харьков Миллий фармацевтика университети
4. Харьков Миллий аэрокосмик университети
5. Харьков Миллий авиация университети
6. С.Кузнец номидаги Харьков Миллий Иқтисодиёт университети
7. Харьков миллий тиббиёт университети
8. Харьков Миллий политехника университети
 
Юқорида номлари келтирилган университетларга имтиҳонсиз кирган ўзбекистонлик ёшларнинг биринчи гуруҳи, яъни 8 нафари кеча, 23 август куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Украинага учиб кетдилар.



Талабаларимиз аллақачон замонавий, кўркам ва барча шарт-шароитларга эга ётоқхонага жойлашдилар. Ётоқхонадаги бепул Wi-Fi’га уланиб, ота-оналарига салом йўллашга, бизга эса миннатдорлик билдиришга ҳам улгирдилар. Хурсандчиликнинг эса чеки йўқ!
 
Навбатдаги гуруҳ – 17 нафар ёшлар Украинага учиб кетишга шай бўлиб турибди. Келгуси гуруҳда эса сиз ҳам бўлишингиз мумкин.
 
Шошилинг, ўқишга қабул қилинувчилар сони чегараланган. ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
 
•  Фуқаролик паспорти нусхаси
•  Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси
•  Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси
 
Манзил: Тошкент, Юнусобод тумани, Ц-4/32-уй, 31-х
Метронинг Абдулла Кодирий бекати
Мўлжал: Олой бозори қарши тарафи
 
Телефонлар: +998977223010, +998974223010, +998974333010
 
Батафсил маълумотлар билан www.medicaleducation.in.ua сайти орқали танишишингиз мумкин.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!