...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда долларнинг нархи 8200 сўмга яқинлашди


17:27, 02.10.2018 Жамият
 4 115

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 3 октябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8179 сўм 66 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 100 сўм 38 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 23 сўм 58 тийинга арзонлаб, 1 евро 9468 сўм 77 тийинни ташкил этди.
 
1 Россия рубли нархи 125 сўм 84 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 4 сўм 38 тийинга қимматлади.
 
Қозоғистон тенгеси 22 сўм 45 тийинни, 1 Қирғизистон соми 119 сўм 15 тийинни, 1 Тожикистон сомони 868 сўм 69 тийинни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
 
Аввалроқ, доллар ва евронинг Ўзбекистон валюта биржасидаги нархи ҳақида маълумот берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Валюта курси Доллар Евро Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар