...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқарилади


09:39, 21.07.2018 Технология
 2 587

Хитойнинг Шенчжэн шаҳрига ташриф доирасида тегишли шартнома имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги “Геоинновация маркази” ДУК ва Хитойнинг дронлар ишлаб чиқарувчи “BShark Holdings LTD” компанияси ўртасида Ўзбекистонда учувчисиз технологияларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ҳужжат Ўзбекистон делегациясининг Хитойнинг Шенчжэн шаҳрига ташрифи доирасида имзоланди.
 
“Геоинновация маркази” ДУК маълумотларига кўра, корхоналар биргаликда Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ниятида. Меморандум шунингдек, ҳамкорликда ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш, семинарлар ўтказиш, учувчисиз технологияларни ривожлантириш соҳасида мутахассислар, ахборот ва тажриба алмашинувини кўзда тутади.
 
“BShark Holdings LTD” компанияси Ўзбекистонга зарур ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларни етказиб бериш, маҳаллий ходимларни ўқитиш, савдо ва маркетинг бўлимларини ташкил этишни мўлжалламоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!