...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда фермерларнинг ҳисоб-китоб ишларини марказлар юритади


19:40, 05.07.2018 Жамият
 2 449

Фермер хўжаликларининг банк хизматларидан фойдаланиш такомиллаштирилади.

“Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълум қилди.
 
Қарор билан Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ташкил этилди.
 
Марказлар фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби юритилишини таъминлайди.
 
Қарорга кўра бир ой муддатда фермер хўжаликларида соддалаштирилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритишга мўлжалланган махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, у Марказлар ва фермер хўжаликларига бепул тарқатилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фермер хўжаликлари Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар