...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда газ нега қиммат? Саволга “Ўзбекнефтгаз” вакили жавоб берди


16:20, 28.07.2018 Интервью
 30 866

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг чуқур қайта ишлаш бўйича ўринбосари Одил Темиров суюлтирилган углеводород газининг аҳоли учун қиймати қандай шаклланиши ҳақида маълумот берди.

“Ўзбекнефтгаз” раҳбарияти суюлтирилган углеводород газининг аҳоли учун қиймати қандай шаклланиши ҳақида маълумот берди. Хабарингиз бор, шу йилнинг 1 август кунидан Ўзбекистонда суюлтирилган газнинг аҳоли эҳтиёжи учун ажратиладиган ягона қиймати этиб бир килограмм учун 800 сўм белгиланди.
 
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг чуқур қайта ишлаш бўйича ўринбосари Одил Темиров нимага айнан 800 сўм қиймати танлангани, бу нарз кейинчалик ўсиши, ва аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш қандай бўлиши ҳақида интервью берди.
 
Суҳбатни суюлтирилган газнинг маиший миқёсдаги истеъмолидан бошлаймиз, яъни хонадонларда ишлатиши. Газ қийматини “Ўзбекнефтгаз”нинг ўзи белгилайди. Агар биз ушбу нархнинг ўсишига гувоҳ бўлсак, ёки давлат томонидан белгиланган қиймат қолиб, сотилаётган нархлар бошқача бўлса, оддий аҳоли қандай йўл тутиши керак?
 
Аҳоли эҳтиёжи учун ажратиладиган суюлтирилган газ қиймати Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади. Ҳозирги кунда 20 килолик газ баллонинг худудга қараб қиймати 6500-14500 сўмни ташкил этади. Шу йилнинг 1 августидан Ўзбекистонда суюлтирилган газнинг аҳоли эҳтиёжи учун ажратиладиган ягона қиймати этиб, бир килограмм учун 800 сўм белгиланади.
 
Республика бўйлаб газ таъминоти бўйича худудий бўлинмаларимиз мавжуд, уларнинг ҳар бирида ишонч телефонлари ишлаяпти. Истеъмолчилар бирор бир қонунбузарликларни пайқаган ҳолда, ушбу рақамлар орқали марожаат қилишлари мумкин. Биз ҳар бир мурожаат кўриб чиқамиз ва керакли чора кўрамиз.
 
Истеъмолчиларнинг эҳтиёжидан ташқари суюлтирилган газ экспортга ҳам чиқарилади, автомобил газ қуйиш шаҳобчаларига жўнатилади.  Билишимизча, автомобиллар учун мўлжалланган газ қиймати тобора ўсиб бормоқда, ва айрим худудларда эса унинг нархи бензиндан нархидан ҳам ошиб кетган. Бу нима билан боғлиқ?
 
Ҳақиқатан, газ истеъмолчиларини уч йўналишга ажратиш мумкин: бу, энг аввало, аҳоли (овқат тайёрлаш учун), автомобил газ қуйиш шаҳобчалари ва суюлтирилган газнинг қўшни давлатларга экпорти. Май–июнь ойларида ички биржа савдоларида суюлтирилган газ қийматининг ўсиши қайд қилинган эди. Бу ўз ўрнида ёқилғига бўлган нарҳнинг кўтарилишида аксини топмоқда. Ўтган йилга нисбатан “Ўзбекнефтгаз” томонидан ажратилаётган газ ҳажми 26 фоизга ортган. Яъни, ушбу турдаги ёқилғи тақчиллиги ҳақида гапиришга асос йўқ. Шу билан бирга, 2017 йил билан солиштирилганда, суюлтирилган газ қуядиган машиналар сони 11 минг донага қисқарган. Шунга қарамай, биз товар-хом ашё биржасида нархлар ўсишини кузатмоқдамиз.
 
Тушуниш керак, суюлтирилган газ биржа савдорларига ишлаб чиқариш тан нархида бир тонна учун 500 мингдан бир миллион сўмгача бўлган қийматда чиқарилади. Савдо вақтида мижозларинг ўзи нархларни белгилайди, ва энг яхши таклиф берган мижоз газни сотиб олади. Ҳозирги кунда, биз ишлаб чиқарувчилар ва таъминотчилар, товар хом-ашё биржасидаги қиймат шаклланишини бошқариш имконига эга эмасмиз, ва ўз ўрнида, газ қуйиш шаҳобчаларидаги нархларни ҳам.
 
Экпорт сиёсати борасида шуни айтиш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳар йили экспорт жадвалини тузади. Суюлтирилган газ асосан қўшни давлатларга экспорт қилинади. Бу йили, биз ички биржа савдоларига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38 минг тонна кўпроқ суюлтирилган газни қўйдик ва бу суюлтирилган газ қуядиган машиналар сони ортмаганини инобатга олганда, ишонч билан айтаманки, республика бўйлаб газ қуйиш шаҳобчаларида катта навбатлар кузатилмаяпти. Бу йил бензин ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирдик. Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” олдига суюқ ёқилғининг уч ойлик заҳирасини таъминлаш вазифаси қўйилган эди. Ва биз буни уддаладик.

Сиз суюлтирилган газ қуядиган автомобил техникаси сони қисқаргани ҳақида айтиб ўтдингиз, бу нима билан боғлиқ?
 
Вазирлар маҳкамасининг 11 октябрь 2017 йилдаги 815-сонли қарорига мувофиқ, суюлтирилган газ билан ишлайдиган янги газ қуйиш шаҳобчаларини очишга лицензия бериш тўхтатилди. Истиқболда суюлтирилган газни автомобил газ қуйиш шаҳобчаларига етказиб бериш ҳам тўхтатилади дея таҳмин қилиш мумкин. Асосий мақсад – аҳоли ва бошкалар эҳтиёжини қондириш. Ҳозирда автомобил метан гази тўлдириш компрессор шаҳобчалари сони ортиб бормоқда. Улар бемалол суюлтирилган газ қуйиш шаҳобчаларининиг ўринини босишлари мумкин. Айни вақтда бу турдаги шаҳобчалар бир йилда 2 миллион тонна эквиваленти микдоридаги бензин ёқилғиси ҳажмини эгаллайди.
 
Шундай қилиб, автомобил эгаларининг ёқилғига бўлган эҳтиёжи тенг тақсимланмоқда. Бизда бензин ёқилғиси ва суюлтирилган газ етарли даражада мавжуд ва шу билан бирга салмоқли ҳажмда сиқилган метан газига ҳам эгамиз. У ҳозирда бошқа ресурслардан қиймат омилида ўзиб кетади.
 
Одил Шукурович, суюлтирилган газни тақсимлаш механизми ҳақида гапириб берсангиз...
 
Суюлтирилган газ “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ газ қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан қазиб чиқарилади ва қайта ишланади. Республика бўйлаб суюлтирилган газга бўлган талабни мониторинг қилиш асосида “Ўзтрансгаз” АЖнинг газ таъминоти бўйича ҳудудий бўлинмалари буюртма берадилар ва шундан келиб чиқиб суюлтирилган углеводород гази ортилади ва газ тўлдириш станциялари ҳамда газ тўлдириш пунктларига транспортировка қилинади. Ўтган йилда аҳолига 366 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилган. Бу йили ушбу кўрсаткични 406 минг тоннага етказиш режалаштирилган.
 
Газ баллонларни ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш “Ўзнефтгазмаш” АЖ заводлари – Чирчиқ заводи, Бухоро ва Қўқон таъмирлаш-механика заводларида амалга оширилади. Ўтган йили аҳолига 750 минг донадан ортиқ янги суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилган, бу йилги режа эса 634 минг дона. Таъкидлаш керакки, газ баллонлари сотилмайди, истеъмолчилар фақат уни ичидаги газни ҳарид қиладилар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзтрансгаз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!