...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда илк пуллик автомобиль йўлини қуриш кимга насиб қилади?


10:52, 12.09.2018 Жамият
 7 554

Тадбирда янги намунадаги автомобиль йўли қурилиши ишларида иштирок этувчи тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳам қатнашдилар.

Жорий йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Cengiz — Kolin — Kalyon компаниялар консорциуми билан учрашув ўтказди. бу ҳақда қўмита “Qalampir.uz”га хабар берди.
 
Учрашувда Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича давлат - хусусий шериклик асосида автомобиль йўлини қуриш масаласи муҳокама қилинди.
 
Тадбирда янги намунадаги автомобиль йўли қурилиши ишларида иштирок этувчи тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳам қатнашдилар. Улар келгусида лойиҳанинг бизнес-режасини тайёрлашда инобатга олиниши керак бўлган таклифларни билдирган.
 
Туркиянинг Cengiz — Kolin — Kalyon консорциуми билан ҳамкорликда давлат - хусусий сектор ҳамкорлиги тамойиллари бўйича автомобиль йўли қурилишига оид инвестицион келишув турк инвесторлари томонидан тақдим этилган лойиҳалар рўйхатига киритилган ҳамда Ўзбекистонга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг жорий йил баҳоридаги ташрифи давомида имзоланган.
 
Биринчи пуллик автомобиль йўли лойиҳасининг миллий ҳамкори  сифатида - Автомобиль йўллари бўйича давлат қўмитаси номзод бўляпти.
 
Туркия пудратчилар вакили томонидан таъкидланишича, лойиҳа Тошкент ва Самарқанд орасидаги масофани 2 соат ичида босиб ўтиш имконини беради.
 
Учрашувда лойиҳани ишлаб чиқишда магистралнинг турар-жой туманларидан узоқроқдан ўтиши, яйлов ва қишлоқ хўжалиги ерларига минимал таъсир ҳамда атроф-муҳит ҳолати ҳисобга олиниши кераклиги муҳокама қилинди.
 
Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари 2019-2020 йилларга режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пуллик йўл Тошкент-Самарқанд Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар