... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда истеъмол товарларининг нархи сезиларли даражада пасайди


19:18, 03.07.2018 Жамият
 3 344

Истеъмол товарлари нархига мавсумийлик ижобий таъсир қилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг маълум қилишича, 2018 йил июнь ойида мавсумий омиллар таъсирида, хусусан, сабзавот ва меваларнинг анъанавий арзонлашуви сабаб истеъмол товарлари ва хизматларнинг нархи ҳам 2,7 фоизга арзонлашди.
 
Шу билан бирга, мева ва сабзавотларни ҳисобга олмаганда нархлар 0,8 фоизга қимматлаган. Бундан кўринадики, июнь ойидаги нархларнинг арзонлашуви  мавсумийлик омили билан боғлиқ.
 
Жумладан, помидор (66,7 фоизга), бодринг (52,6 фоизга), картошка (45,7 фоизга) ва олманинг (35,8 фоизга) арзонлашуви умумий нархнинг ўсиш темпини камайтиришга ижобий таъсир кўрсатган.
 
Бироқ мавсумийликка боғлиқ бўлмаган истеъмол товарлари нархида маълум ўсиш кузатилган. Хусусан, мош 14,8 фоизга, гуруч 13,7 фоизга, маъданли сув 8,2 фоизга, шакар 2,4 фоизга, қўй гўшти 2,1 фоизга ва мол гўшти 1,7 фоизга қимматлашган.
 
Шу билан бирга, июнь ойида хизматлар нархининг 1,4 фоизга қимматлашуви стоматология хизматининг 13,1 фоизга, жамоатчилик транспортининг 11,6 фоизга ва юкларни автомобилда ташишнинг 3 фоизга қимматлашгани ҳисобига тўғри келган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк нарх 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар