...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда мард хонандалар борми? Бўлса, майдонга келсин!


21:06, 20.09.2018 Шоу-бизнес
 13 865

Қизиқ, шу куни жонли ижродаги қўшиқ куйлайдиган санъаткорлар сони 10 нафардан ошармикин?

Жонли ижро, шонли ижро бўлиб қолганига, хонандаман деб кўкрак керганлар, икки жуфт қўшиғини жонли айтиб бера олмаётганига анча бўлди. “Ўзбекконцерт” эса неча йилларки, “томорқаси”даги хонандаларни жонли ижрода куйлашга даъват этади. Овози бўлмаса, қандай айтсин?
 
Йўқ, овози борлар талайгина, фақат жонли ижро айтишига имкон йўқ. Шахсий концертини тақдим этишга эса пул керак. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси эса бу имкониятни текинга яратиб беряпти. Мардлар бўлса, майдонга келсин.
 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдақаҳҳоровнинг “Qalampir.uz”га маълум қилишича, жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 19:00да пойтахт Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” майдонида, очиқ осмон остида бепул концерт дастури ташкил этилмоқда. Унда жонли ижрода ўз маҳоратини кўрсатмоқчи бўлган барча санъаткорлар иштирок этишлари мумкин.
 
“Мамлакатимизда фаолият юритаётган, жонли ижрода қўшиқ куйлашни истайдиган  барча хонандалар ушбу концерт дастурида қатнаша оладилар. Бунинг “Ўзбекконцерт” ДМга мурожаат қилишлари керак. Айни дамда унда ёшлар қўшиқларини севиб тинглайдиган 10 нафар эстарада хонандаси иштирок этиш истагини билдирди”, дейди “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров.
 
Қизиқ, шу куни жонли ижродаги қўшиқ куйлайдиган санъаткорлар сони 10 нафардан ошармикин?
 
Дарвоқе, бундан бир неча йил аввал собиқ “Ўзбекнаво” ташаббуси билан “Марди майдон” жонли ижродаги қўшиқлар фестивали ўтказилган эди. Фестивалнинг бошланиши жуда катта қизиқиш уйғотди, янги овозлар, иқтидорларни кашф эта олди. Бироқ, кўп ўтмай бу лойиҳага “жаноза” ўқилди. Қизиқ, “Ўзбекконцерт”нинг навбатдаги лойиҳаси умри қанчага чўзиларкин...

Теглар:Ўзбекконцерт Одилжон Абдуқаҳҳоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!