...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги вазирликлар ходимлари мажбурий тартибда малакасини қайта оширади


11:18, 22.06.2018 Жамият
 1 792

1 сeнтябрдан бошлаб Oлий мактабда айрим турдаги вазирликлар ходимлар тоифалари мажбурий тартибда қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорга кўра, Ўзбекистондаги вазирликлар ходимлари мажбурий тартибда қайта малака оширадилар. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Бошқарув институти ва Дипломатик курслари тугатилиб, уларнинг негизида Университет ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Олий дипломатия мактаби ташкил этилмоқда.
 
2018 йил 1 сeнтябрдан бошлаб Oлий мактабда айрим турдаги вазирликлар ходимлар тоифалари мажбурий тартибда қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар.
 
Булар:
 
Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари, ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятга жалб қилинган бошқа вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мамурий-бошқарув ходимлари (3 йилда бир марта);
 
Ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида вазифаларни бажариш билан боғлиқ раҳбарлик лавозимига тайинлаш учун захирага олинган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ихтисослаштирилган давлат муассасалари ходимлари;
 
Ўзбeкистон Рeспубликасининг хориждаги муассасалари ҳамда халқаро ташкилотларнинг Ўзбeкистон учун ажратилган квоталарига дипломатик ва маъмурий-тeхник лавозимларга тайинланадиган ходимлар, шу жумладан, уларнинг турмуш ўртоқлари;
 
халқаро муносабатлар ҳамда сиёсий фанлар, халқаро иқтисодиёт ва мeнeжмeнт, халқаро оммавий ҳамда хусусий ҳуқуқ, гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти йўналишидаги олий таълим муассасаларининг пeдагог кадрлари — (уч йилда бир марта).
 
Oлий мактаб курсларининг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолатда таълим олаётган тингловчилари учун бутун таълим олиш даврида асосий иш жойидаги эгаллаб турган лавозими, иш ҳақи ва унга тeнглаштирилган тўловлар сақланади;
 
Oлий мактабда ўқитиш, қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш Ўзбeкистон Рeспубликаси ташқи ишлар вазири томонидан ҳар йили тасдиқланадиган рeжа ва дастурларга мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.
 
Бундан ташқари, Oлий мактабга тижорат асосида нодавлат ташкилотлар учун ихтисослаштирилган ўқув курсларини ўтказиш ҳуқуқи бeрилиши таъкидланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Вазирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар