... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги ҳар бир ОТМда Давлат аттестация комиссиялари тузилади


10:59, 05.07.2018 Жамият
 1 927

Якуний давлат аттестацияси талабаларнинг жисмоний тайёргарлик ва ҳарбий-махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида июнь - июль ойларида ўтказилади.

Ўзбекистондаги ҳар бир ОТМда Давлат аттестация комиссиялари тузилади.
 
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Мазкур Йўриқномага асосан, якуний давлат аттестациясини ўтказиш учун ҳар бир ОТМда Давлат аттестация комиссиялари тузилади. Якуний давлат аттестацияси талабаларнинг жисмоний тайёргарлик ва ҳарбий-махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида июнь - июль ойларида ўтказилади.
 
Жисмоний тайёргарлик даражаси эркак талабалар учун турникда тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш, аёл талабалар учун эса куч ишлатиладиган машқлар комплекси, 100 ва 1000 метрга югуриш машқлари орқали уларнинг куч, тезлик ва чидамлилик қобилиятларини текширишдан иборат.
 
Талабаларнинг ҳарбий махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш учун саволларнинг камида 40% амалий бўлган оғзаки савол-жавоб ўтказилиб, давлат аттестация комиссияси томонидан якуний баҳолар қўйилади
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ОТМ Давлат аттестация комиссиялари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар