...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги заҳарли илонлар


20:39, 13.08.2018 Бу қизиқ
 17 219

5 та илон тури заҳарли бўлиб, улар тоғ ва чўл ҳудудларда учрайди.

Ер юзида 2500 та илонлар тури бўлиб, Ўзбекистонда 38 та тури учрайди.
 
Шундан қуйидаги 5 та илон тури заҳарли бўлиб, улар ҳақида қуйидаги маълумотларни келтириб ўтамиз.
 
Жумладан, Ўрта Осиё кобраси — узунлиги 2 метрдан ортиқни ташкил этади, Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида учрайди.


 
Инсонни чаққанида заҳар тез тарқаб, фалаж аҳволга келтиради. Бир неча дақиқадан сўнг заҳар таъсиридан ўлжа нобуд бўлади.
 
Чўл қора илони – узунлиги 63 сантиметр, мамлакатнинг чўл ҳудудларида учрайди. Ўта ноёб илон тури бўлиб, рангини ўзгартириш хусусиятига эга.


 
Темир гурзи илони – узунлиги 2 метрдан ортиқни ташкил этади. Ҳисор тоғ тизмаларида учрайди. Чаққанида қон тезда қуюқлашиб, ўлжа нобуд бўлади.


 
Чарх илони – узунлиги 75 сантиметргача бўлади, асосан чўл ҳудудларида учрайди. Жуда нодир заҳарли илон тури ҳисобланади.


 
Оддий ҳимоя бошли илон – узунлиги ўртача 7 метр бўлиб, асосан тоғ тизмаларида учрайди. Чаққанида қон суюқлашиб, қон кетиш натижасида ўлжаси нобуд бўлади.

Санжар Жўра

Теглар:Заҳарли илон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!