... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик қиз ойнадан йиқилди, унинг аҳволи ҳозирда оғир


12:13, 06.08.2018 Олам
 7 879

Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот органлари ўзбекистонлик қизнинг жабрланиши бўйича текширув бошлаган.

Жорий йил 4 август куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Нева туманида Ўзбекистон фуқароси меҳмонхона ойнасидан йиқилиб тушган.
 
Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот органлари ўзбекистонлик қизнинг жабрланиши бўйича текширув бошлаган.
 
Воқеа соат 17:30 ларда “Большевиков” кўчасидаги “Белые ночи” меҳмонхонасида содир бўлган. Қиз меҳмонханинг 3-қаватидаги хона ойнасидан пастга қулаган.
 
Жабрланувчи Александровский шифохонасига ётқизилган. Маълум бўлишича, унинг аҳволи оғир, бир нечта жойи синган ва умуртқада жароҳатлар мавжуд.
 
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари қиз билан меҳмонхона хонасида бирга бўлган 60 ёшли ҳамроҳини сўроқ қилган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Санкт-Петербург ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!