...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонликларни эртага қандай об-ҳаво кутиб турибди?


16:22, 14.09.2018 Бу қизиқ
 3 096

Юртимизда куз. Ёмғирли кунлар ҳам яқинлашиб қолди

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 15 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +10…+12, кундузи +25…+27 даража бўлади.  Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +25...+30 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12…+17 даражада кундузи +28…+33 даражада, шамолнинг тезлиги эса 5-10 м/с бўлиши кутиляпти.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13,  кундузи +25…+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +29...+34 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +25...+30 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғлари бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи эса +15...+20 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Маржона Жуманова

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!