...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг учта мамлакатдаги элчихонасида янги лавозим жорий этилди


15:42, 03.07.2018 Жамият
 1 796

Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчихоналари штат жадвалига янги лавозим киритилди.

2018 йил 1 июльдан Ўзбекистоннинг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчихоналари штат жадвалига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Статистик маълумотларга кўра, 2017 йили Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан товар айланмаси 253,9 миллион АҚШ доллари, Тожикистон билан 237 млн. доллар, Туркманистон билан 177,3 миллион долларни ташкил этди.
 
Ушбу даврда Ўзбекистоннинг мазкур давлатлар билан умумий товар айланмаси 668,2 миллион долларни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан деярли 16 фоизга кўпайган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Элчихона Қирғизистон Тожикистон Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар