...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пашинян Бош вазирликдан кетмоқчи


17:51, 11.10.2018 Олам
 2 093

У яқин кунларда лавозимни расман тарк этмоқчи.

Арманистон Бош вазири  Никол Пашинян истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
 
Пашинян France24 телеканалидаги чиқиши чоғида 16 октябрдан кейин Бош вазирликдан бўшамоқчи эканини маълум қилди. У бу орқали мамлакат парламентига навбатдан ташқари сайловлар ўтказилишига эришмоқчи. Унинг фикрича, ҳозирги парламент халқ манфаатини ифода этмайди.
 
Гап шундаки, Пашинян истеъфога чиққанидан сўнг парламентда Бош вазирни сайлашга икки имконият бўлади. Агар улар муваффақиятсиз якунланса, парламент тарқатиб юборилади ва янги сайловлар ўтказилади.
 
Пашинян мамлакатдаги навбатдан ташқари сайловлар тахминан шу йилнинг 9-10 декабрь кунлари бўлиб ўтишига умид қилаётганини айтди. Янги парламент ва Бош вазир сайловига қадар Пашинян Арманистон ҳукумати раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб туради.
 
Аввалроқ, Пашинян президент Армен Саркисяннинг 6 нафар вазирни лавозимидан озод қилиш ҳақидаги қароридан кейин норозилик билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Арманистон Никол Пашинян Армен Саркисян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!