...
МЕНЮ
ONLINE TV

Поп юлдузининг концерти ўлим сабаб бекор қилинди


18:36, 25.09.2018 Шоу-бизнес
 8 546

Қўшиқчи концерт олдидан ўз жамоаси билан АҚШнинг Кливленд шаҳрида автобус саёҳатини ўтказаётган эди.

Британиялик поп юлдузи Гарри Нуман шу ҳафтадаги консертини бекор қилди.
 
Гап шундаки, қўшиқчи концерт олдидан ўз жамоаси билан АҚШнинг Оҳио шаҳридаги Кливленд шаҳрида автобус саёҳатини ўтказаётган эди. Кутилмаганда, мазкур автобус бурилиш чоғида йўлдан ўтаётган 91 ёшли фуқарони урган ҳамда унинг ўлимига сабаб болган.
 
60 ёшли қўшиқчи эса ўзининг Twitter’даги саҳифасида мухлислардан узр сўраган ҳолда концерт бекор қилинганлигини, чунки унинг жамоаси руҳий тушкунликда эканлигини ёзиб қолдирган.
 
Таъкидлаш жоизки, воқеа содир бўлганда Гарри Нуманнинг ўзи автобусда бўлган ёки бўлмаганлиги ҳали аниқланганича йўқ.
 
Автобус ҳайдовчиси ҳозирча қамалмаган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Гарри Нуман лондонлик қўшиқчи бўлиб, у қўшиқчиликдан ташқари композиторлик, шеър ёзиш ва продюсерлик билан шуғулланади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Поп Гарри Нуман Оҳио Кливленд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!