...
МЕНЮ
ONLINE TV

Премьера: Мадина Мумтоз мусофирликда юрганлар дардини куйга солди


18:30, 15.02.2018 Премьера
 7 293

“Бу қўшиқ нафақат менинг, балки мусофирликда юрган опа-сингил, ака-укаларимнинг қўшиғи, уларнинг онасига аталган дил сўзлари”, дейди хонанда.

Аввалроқ, бугун, 15 февраль куни “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз сайтимиз орқали “Она дардингиз...” номли янги қўшиғини сайтимиз орқали тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Хонанданинг онаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева бугун 57 ёшни қаршилади. Мадина Мумтоз ушбу қўшиқни онасига совға сифатида йўлламоқда.
 
“Аслида бу қўшиқни куйлаганимга бир йил бўлди. Онамнинг ўзлари эшитгандилар, лекин тингловчиларга тақдим этмаган эдим. Онам айни дамда Умра зиёратига йўл олганлар ва табиийки, мендаги соғинч ҳар қачонгидан кучли. Ҳар бир фарзанд онасидан олисда бўлганда, айниқса, мусофирчиликда унинг қадрига кўпроқ етади, сочидаги оқларига аввалгидан кўпроқ эътибор беради, юзига тортилган ажинларини кўргани сари унинг кексаяётганини ҳис этади. Бу қўшиқ нафақат менинг, балки мусофирликда юрган опа-сингил, ака-укаларимнинг қўшиғи, уларнинг онасига аталган дил сўзлари”, дейди Мадина Мумтоз.
 
Ушбу қўшиқни сайтимизнинг Мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 

Теглар:Преьмера Мадина Мумтоз Раъно Ярашева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!