...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент: “Газ ва кўмирдан фойдаланаверсак, бу келажак авлод олдида кечириб бўлмас жиноят бўлади”


19:05, 10.07.2018 Жамият
 9 996

Шавкат Мирзиеёв бугунги йиғилишда Ўзбекистонда биринчи қурилаётган АЭС ҳақида нутқ сўзлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда атом электр энергетикасини барпо этиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига  бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент бугунги йиғилишда Ўзбекистонда биринчи қурилаётган АЭС ҳақида нутқ сўзлади.
 
“Бу соҳада фақат табиий газ ва кўмирдан фойдаланишни давом эттираверсак, уларнинг мавжуд захираси маълум вақтдан кейин тугаб қолиши мумкин. Бу эса келажак авлод олдида кечириб бўлмайдиган хато ва жиноят бўлади” деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шу сабабдан Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси ҳамкорликда атом электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришилди. Комплекс 2 та энергоблокдан иборат, ҳар бирининг қуввати 1 минг 200 мегаватт бўлади. Атом электр станцияси учун дунёдаги энг хавфсиз ва замонавий эгергоблок танлаб олинган. АЭСни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган.
 
“Бу борадаги барча ишларни мувофиқлаштириш, ҳужжатларни тайёрлаш, лойиҳалаштириш ишлари ва музокаралар олиб бориш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида янги ташкилот тузиш керак. Шу билан бирга, ушбу ташкилот ҳузурида атом электр станциясини қуриш дирекциясини ҳам тузиш зарур. Кейинчалик ушбу дирекция атом электр станциясининг оператори бўлиб қолади”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон атом электр станциясидан тинч мақсадда фойдаланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев АЭС Росатом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар