...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлади


16:01, 10.08.2018 Жамият
 1 361

Хорижий тажрибани ўрганиб, маҳсулдорлик ва рақобатдошликни ошириш бўйича кўрсатмалар берган.

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Туманнинг Оқлон маҳалласида бўш турган жойда технопарк ташкил этиш лойиҳаси улардан бири бўлган. Тижорат банклари иштирокида бу ерда тўқимачлик маҳсулотлари, тайёр кийим-кечак ва спорт товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш режалаштирилган.  Бу маҳалладаги хотин-қизлар ва туман ёшларини иш билан таъминлашда муҳим омил бўлиши таъкидланган.
 
Шу ерда енгил саноат тармоғига инвестициялар жалб этиш, замонавий уй-жойлар қуриш, тиббий диагностика маркази ва мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, асални қайта ишлаш ва қадоқлашни йўлга қўйиш бўйича режалаштирилган лойиҳалар намойиш этилган.
 
Давлат раҳбари саноатни инновацион ривожлантириш, хорижий тажрибани ўрганиб, маҳсулдорлик ва рақобатдошликни ошириш бўйича кўрсатмалар берган. Тадбиркорларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани инвестиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар