...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Шерали Жўраевни 50 000 АҚШ доллари билан мукофотлади


14:58, 07.09.2018 Спорт
 15 295

Тошкент шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро мусобақа ўтказилди.

Кеча, 6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро мусобақа ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Баҳслар мутлақ вазн тоифасида ташкил қилинди. Жаҳоннинг 40 га яқин мамлакатидан полвонлар иштирок этган мусобақа финалига икки нафар ўзбекистонлик курашчи етиб борди. Бекмурод Олтибоев ва Шерали Жўраев ўртасидаги финал беллашувида эса Шералининг қўли баланд келди ва у якунда мусобақа ғолибига айланди.


 
Шерали олтин медаль билан бирга мусобақа ғолиби учун аталган 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга чиқди. Иккинчи ўрин соҳиби Бекмурод Олтибоевга 25 000 АҚШ доллари насиб қилди.


 
Бронза медалини қўлга киритган спортчилар Аслан Камбиев (Россия) ва Темур Раҳимов (Тожикистон) эса 10 000 АҚШ доллари билан ортга қайтадиган бўлишди. Шунингдек, 5-8 ўринни қўлга киритган спортчиларга 1250 АҚШ доллари миқдорида мукофот топширилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Шерали Жўраев Осиё ўйинлари мусобақасида бронза медали учун ўтказилган баҳсда БАА вакили Иван Ремаренкони мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан жой олди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шерали Жўраев кураш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!