...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ёрдамчиси ҳибсга олинди


21:41, 13.12.2018 Олам
 26 709

Коэн қамоқ жазосини ўташ билан бирга, 50 минг доллар миқдоридаги суммани тўлаши ҳам лозим.

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг собиқ шахсий адвокати ва ёрдамчиси Майкл Коэн сайловолди кампанияси давомида молиявий қонунбузарликларга йўл қўйгани ва АҚШ Конгрессига ёлғон маълумотлар бергани учун уч йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда CNBC телеканали маълум қилди.
 
Коэн Манҳэттен федерал судида ҳукм ўқилишидан олдин, у айбдор бўлган ҳар қандай иш учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтган.
 
“Трампга нисбатан содиқлик мени нур эмас, аксинча, зулматга етаклади. Бу эса президентнинг “қинғир ишлари”ни яширадиган ҳаракатларни содир этишимга мажбур қилди”, деди Коэн.
 
У қамоқ жазосини ўташ билан бирга, 50 минг доллар миқдоридаги жаримани тўлаши ҳам лозим.
 
“Ҳаёт жуда оғир ва Майкл Коэн буни тан олади. Биз ҳам тан оламиз”, деди унинг адвокати Гай Петрилло.
 
Таъкидлаш керакки, ушбу масала доирасида АҚШ президенти  Дональд Трамп ҳеч қандай жиноят содир этганликда айбланмаган. Аммо, Коэн жиноятларини тан олгани учун Трампнинг Оқ уйдан кетганидан сўнг жиноий жавобгар сифатида судга тортилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Феруза Ходжаева

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Коэн Манҳэттен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!