...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратура тиббиёт бирлашмасида 500 млн сўм ўмарилганини фош қилди


11:19, 12.09.2018 Жамият
 5 448

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши очилган.

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Текширув давомида, Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси собиқ механиги М. бирлашма ҳисобида бўлган 8 та Damas русумли автомашиналарни ўзлаштириб юборгани аниқланди. Маълум бўлишича, автомобилларнинг жами қиймати 74,4 млн. сўмга тенг бўлган.
 
Автомобиллар ҳисобдан чиқарилганидан сўнг, тегишли тартибда биржа савдолари орқали сотилмасдан, ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан ноқонуний сотиб юборганлиги аниқланган.
 
Шунингдек, бирлашма мансабдор шахслари томонидан давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган сметада назарда тутилмаган 420,5 млн. сўм пул маблағлари ортиқча сарфланиб, бюджет ва смета-штат интизомини бузганликлари ҳолати аниқланган.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Янгийўл Тиббиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар