... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Россиянинг Мисрга қарши ўйинини кўришга бормаслиги мумкин


18:18, 17.06.2018 Спорт
 4 050

Президент матбуот котиби Димитрий Песков ушбу саволга “ҳозирча аниқ эмас” деб жавоб берган.

Жаҳон чемпионатининг “А” гуруҳидан ўрин олган Россия ва Миср терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга Президент Владимир Путиннинг ташрифи ҳамон сўроқ остида қолмоқда.
 
Президент матбуот котиби Димитрий Песков ушбу саволга “ҳозирча аниқ эмас” деб жавоб берган.
 
Расмий Кремль матбуот хизмати хабар беришича Владимир Путин 19 июнь куни Белорусия Парламенти йиғилишида қатнашиш учун жўнаб кетади.
 
Шунингдек, Белорусия Президенти Александр Лукашенко билан музокара олиб бориши ҳам белгиланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати очилиш маросимига Путин бир нечта мамлакат раҳбарларини таклиф этганди. Шу жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москвадаги “Лужники” стадионида мундиалнинг очилиш ўйинини томоша қилган эди.
Абдуллажон Ғаниев

Теглар:ЖЧ-2018 Россия Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!