...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путиннинг собиқ тан соқчиси вилоят губернатори бўлди


19:22, 01.10.2018 Олам
 5 674

Сергей Морозов Астрахан вилоятига губернатор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Сергей Морозовни Астрахан вилояти губернатори вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.
 
Сергей Морозов авваллари сиёсий фаолият билан шуғулланмаган. У аввал турли вақтларда Россия президенти Владимир Путин, 2008-2012 йилларда Ҳукумат раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган Виктор Зубков ва Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг тан соқчиси бўлган.
 
Расмий маълумотларга кўра, Сергей Морозов сўнгги йилларда Россия Федерацияси Божхона хизмати директорининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Владимир Путин Астрахан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!