... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Қандай ҳолларда рўза беҳосдан очилади?


13:21, 19.05.2018 Бу қизиқ
 8 519

Айни вақтда рўзадолар ўртасида турли саволлар туғилиши табиий.

Моҳи Рамазоннинг учинчи кунини ҳам сабр-қаноат билан ўтказяпмиз. Яратган салқин ҳаво билан сийлаяпти.
 
Айни вақтда рўзадолар ўртасида турли саволлар туғилиши табиий. Энг кўп учрайдиган саволлардан бири – қандай ҳолатлардан рўза очилади?
 
Қуйидаги ҳолатларда рўза очилади
  • Рўзадор тонг отмаган, деган хаёлда саҳарлик қилса-ю, аслида тонг отган бўлса, қуёш ботди, деб ўйлаб оғиз очса-ю, қуёш ботмаган бўлса, шу кунги рўзасини қазо қилиб қайта тутади, аммо каффорат вожиб бўлмайди. (Имом Сарахсий “Мабсут” китоби).
  • Рўзадор тишлари орасида қолган нўхотдан ёки ундан катта нарсани ютиб юборса, рўзаси очилади (нўхотдан кичик бўлса очилмайди). Агар тиш орасидаги нўхотдан кичик нарсани оғзидан чиқариб, қайта ютса, рўзаси очилади.
  • Рўзадор ўзини зўрлаб қусса, рўзаси очилади.
  • Одатда таом ҳисобланадиган ёки дори бўлган нарсани қасддан еган рўзадорга қазо ва каффорат лозим бўлади.
  • Рўзадор клизма қилса, қулоғига ёғ ёки дори томизса-ю, мазаси ошқозонига ёки димоғига етса, оғзига қор ёки ёмғир суви кирса, аёлини қучиб ўпганида маний чиқса, рўзаси очилади ва қазо вожиб бўлади.

Теглар:Рамазон ўйи Рўза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!