...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қатар Туркияга 15 миллиард доллар сармоя киритиши турк лирасига ижобий таъсир қилди


16:47, 16.08.2018 Олам
 4 381

Туркия четдан сармоядорлар қидиришни давом эттиряпти.

Аввалроқ, турк лираси кескин қадрсизланишдан сўнг долларга нисбатан мустаҳкамланиб, 1 доллар – 6,60 турк лирасига, 1 евро – 7,53 турк лирасига тенг бўлгани ҳақида хабар бергандик.
 
Бугун, 16 август куни Туркияда лира доллар ва еврога нисбатан қадрини сезиларли тиклади. Бу ҳақда “Haberler” маълум қилди.
 
Эрта тонгда доллар 5,8 турк лирасига евро эса 6,60 турк лирасига айирбош қилина бошланган.
 
Хўш бундай ўсиш ниманинг ҳисобига юз берган.?
 
Туркия хориждан иқтисодий кўмак қидириб, кеча, 15 август куни Қатар билан музокаралар столига ўтирган. Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қатар амири Тамим бин Ҳамад билан учрашув ўтказган.
 
Учрашувдаан сўнг Эрдўған Қатар Туркияга 15 миллиард доллар сармоя киритишинии маълум қилган.
 
Айнан Қатарнинг сармоя киритиши ҳақидаги хабар ортидан Туркияда лира бир ҳафта олдинги даражасини тиклаб олган. Турк лираси ўз қадрини сезиларли тиклаганига қарамай Ғазначилик вазири Барот Албайроқ 4 мингга яқин хорижий сармоядорлар билан музокаралар ўтказиши таъкидланяпти.
 
“Qalampir.uz”нинг Туркиядаги манбаси хабар беришича, Марказий банк лирани мустаҳкамлаб, унинг қийматини 1 доллар 5 лирага тенг бўлган ҳолда ушлаб туриш ниятида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия лира доллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!