... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўқонда нуфузли ОТМнинг филиали очилади


18:03, 10.08.2018 Жамият
 2 398

Қўқон филиалига 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг 5 та таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси 125 та этиб белгиланган.

Қўқонда Ислом Каримов номдаги Тошкент давлат техника университетининг филиали ташкил этилади. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида Олий ва ўрта марта махсус вазирлигининг “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори муҳокама учун жойлаштирилди.
 
Ҳужжатда Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг 5 та таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси 125 та этиб белгиланган.
 
Қарорга кўра Филиалнинг 2018/2019 ўқув йили учун талабалар контингенти Фарғона вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) республика олий таълим муассасаларига 1-иловада белгиланган таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топшириб, тест синови натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида шакллантирилади.
 
Фарғона вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўриши қайд этилган.

Теглар:Қўқон Тошкент давлат техника университети Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар