...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда қоррупцияга оид хабарларни етказган фуқароларга мукофот берилади


18:03, 07.06.2018 Олам
 1 347

Ҳеч бир мурожаат жавобсиз қолмайди.

Қозоғистонда коррупция юз бергани ҳақида маълумот берувчи фуқароларга мукофот ваъда қилинди. Бу ҳақда Давлат хизматлари ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси Алик Шпекбоев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган.
 
“Фуқаровий онглилик – қуруқ гап эмас. Ишончим комилки, агар ҳар бир қозоғистонликнинг онгида коррупцияга қарши ғалабага эришса, мамлакатда бу иллатни тугатиш мумкин. Энг асосийси ҳамма ҳозир ва шу ерда унга қарши ҳаракат қилишни бошлаши керак”, дейди агентлик раҳбари.
 
Шпекбоев фуқароларга мурожаат қилиб, кимда-ким коррупция билан боғлиқ жиноят, таъмагирлик, пора таклиф қилиниши ва бюджет маблағларини ўғирланиши ҳақида маълумотга эга бўлса, зудлик билан агентликка хабар беришини сўраган.
 
Унинг сўзларига кўра, ҳеч бир мурожаат жавобсиз қолмайди. Маълумот билан бўлишган фуқаролар шахси сир сақланади. Агарда берилган маълумот ва айблов судда тасдиқланса, шикоятчига 240 минг тенгегача (730 АҚШ доллари) мукофот пули берилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!