...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рафет Эл Роман бир ҳафтадан кейин Ўзбекистонда концерт беради


15:04, 12.10.2018 Шоу-бизнес
 4 543

Рафет Эл Роман Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова бошчилигида Фонд Форум томонидан ташкилланган тадбирларда ҳам иштирок этган эди.

Туркиялик таниқли хонанда Рафет Эл Роман Ўзбекистонга келяпти. Қўшиқчи пойтахт Тошкентда навбатдаги концерт дастурини тақдим этади.
 
Рафет Эл Романнинг навбатдаги концерт дастури жорий йилнинг 19 октябрь куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтади.
 
Айни дамда концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бир неча кундан кейин Рафет Эл Роман ҳам Тошкентга етиб келади. У пойтахтдаги нуфузли меҳмонхоналардан бирига жойлашади.


 
Бу Рафет Эл Романнинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи эмас. Хонанда бундан бир неча йил аввал Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова бошчилигида Фонд Форум томонидан ташкилланган тадбирларда ҳам иштирок этган эди.
 
2017 йилнинг август ойида Ўзбекистонга келган Рафет Эл Роман Самарқандда бўлиб ўтган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирок этди. Сўнг “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этди.
 
Унинг 2017 йил 28 август куни “Истиқлол” санъат саройида тақдим этган концерт  дастури олқишларга сазовор бўлиб, мухлислар томонидан илиқ кутиб олинганди. Рафет Эл Роман ўзбекистонлик хонанда Нилуфар Усмонова билан ҳам дуэт куйлаганди. Навбатдаги концерт ҳам ана шундай эсдақоларли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. 

Теглар:Рафет Эл Роман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!