...
МЕНЮ
ONLINE TV

RAVON Россия бозорларидаги ўрнини йўқотди


13:49, 06.07.2018 Жамият
 5 871

Россияда автомобиль савдоси июнь ойида 10,8 фоизга ўсган.

Ўзбекистоннинг RAVON автомобиль бренди 2018 йил июнь ойида Россияда антирекорд ўрнатди. Июнь ойида бренд бирорта ҳам автомобиль сота олмади. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитаси эълон қилган ҳисоботда маълум қилинган.
 
Россияда автомобиль савдоси июнь ойида 10,8 фоизга ўсган. Бу асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобига юз берган. RAVON Россия автомобиль бозоридаги ўрнини йўқотган. 2017 йил шу даврда бренд 1 239 та автомобиль сотишга муваффақ бўлган эди.
 
RAVON 2018 йилнинг шу вақтигача 5 184 та автомобиль сотган бўлиб, бу 2017 йил аналогик даврга нисбатан 238 та кўп.
 
Маълумот учун, Россияда 2018 йил январь-июнь ойлари давомида 849 221 та автомобиль сотилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия RAVON 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар