...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ревматизмдан ҳалос бўлиш усуллари ёхуд бу касаллик билан кимлар оғрийди?


20:25, 07.09.2018 Саломатлик
 10 533

Совқатиш касалликнинг авж олишига сабаб бўлади.

Ревматизм – юрак-қонтомир системасининг ялиғланиши билан боғлиқ бўлган инфекцион-аллергик касаллик бўлиб, бу касаллик асосан хроник қайталаниб кечадиган касаллик ҳисобланади.
 
Ревматизм бириктирувчи тўқиманинг кенг тарқалган ялиғланиши билан боғлиқ касаллик. Бунда асосан, юрак, бўғимлар ва бошқа азолар яллиғланади. Ревматизм касаллигига асосан ангина билан оғриган беморлар чалинади.
 
Совқатиш ревматизмнинг авж олишига сабаб бўлади, шу сабабли касаллик кўпроқ йилнинг совуқ ва намгарчилик мавсумларида кузатилади.
 
Ревматизмга кўп ҳолатларда 7-15 ёшли болалар чалинади. Баъзи ҳолатларда касаллик кучли бошланиши мумкин. Касаллик инсон танасида қуйидагича ҳолатда пайдо бўлади. Ангинадан тузалиб соғайгандан сўнг 10-14 кун ўтгач, ҳарорат яна кўтарилади, оғриқ пайдо бўлади, тирсак, билаккафт усти, тизза, бўғимлар ва бошқа тана аъзолари қизариб, шишиб чиқади.
 
Лекин 10-12 кундан сўнг полиартритнинг барча аломатлари йўқолиб кетади. Аммо бу вақтинчалик ҳолат,чунки бу юракни зарарлайди, бу эса юрак парогини юзага келтиради.
 
Ревматизмнинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун уй-жой шароитларини яхшилаш, болалар муассасаларида юқимли касалликлар олдини олиш, жисмоний машғулот билан шуғулланиш сингари соғломлаштириш тадбирлари киради.
 
Шунингдек, лимон таркибидаги A, V1, V2, S ва R дармондорилар яллиғланган организмни тиклайди.
 
Ревматизмни уй шароитида даволаш мумкин. Бугун биз сизларга баъзи тавсияларни айтиб ўтамиз.
 
3 та катта пиёзни майдалаб 1 литр сувда кайнатинг, сўнгра эрталаб ва уйқуга ётиш олдидан 1 стакандан дамламани ичинг.
 
Майдаланган пиёзни оғриқ бор жойга 20-30 дақиқадан кунига 2-3 маротаба бажаринг. Қизил картошкани қирғичдан ўтказиб оғриётган қисмига қўйинг ва устини тоза мато билан ўранг, бу муолажа ҳам яхши таъсир қилади.
 
1 ой давомида картошка соки ичилади. Меёр: бир кунда 1 стакан. Бу муолажа ревматизмни даволашда яхши самара беради.
 
Ревматизм инсон жиддий таъсир кўрсатувчи касалликдир. У айниқса юракнинг зўриқишига олиб келади ва баъзи ҳолатларда юрак парогини келтириб чиқаради.
 
Эҳтиёт бўлинг, соғлигингизни асранг, ахир сиз оила-аъзоларингизга кераксиз!
Азиза Хурсандова

Теглар:Ревматизм касаллиги Юрак пароги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!