... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду ва Мессининг “Forbes” рейтингидаги ўрни аниқ бўлди


10:44, 18.07.2018 Спорт
 8 709

Журнал 2017 йилда ўз йўналишида энг кўп пул топган санъаткор, спортчи ва телеюлдузларнинг рейтингини эълон қилди.

“Forbes” журнали 2017 йилда  ўз йўналишида энг кўп пул топган санъаткор, спортчи ва телеюлдузларнинг рейтингини эълон қилди.
 
Унга кўра, таниқли боксчи Флойд Мейвейзер ҳаммадан кўра кўпроқ маблағ жамғаргани маълум бўлди.
 
Демак, рўйхатга кўз югуртирамиз.
 
1. Флойд Мейвезер – 285 миллион доллар.
 
2017 йилда Конор Мак-Грегорга қарши рингга кўтарилган Мейвейзер яна бир бор чемпионлик камарини ҳимоя қилиб, ўртага тикилган пулнинг ярмидан кўпроғини олишга эришди. Ўша жангнинг мукофот жамғармасини ташкилотчилар 550 миллион доллар миқдорида белгилашганди. Шунинг 285 миллиони Флойднинг киссасига тушган.
 
2. Жорж Клуни – 239 миллион доллар
 
Актёр, режиссёр, продюсер ва бизнесмен. У айнан охирги йўналишда  бойлигини анча кўпайтириб олган. Текила ишлаб чиқарувчи махсус – Касамигос фирмаси бор.  Аммо санъати ортидан топиш-тутиши ҳам чаккимас. “Тез ёрдам” сериалидаги роли учун катта миқдорда гонора олган.
 
3. Кайли Женнер – 166,5 миллион доллар.
 
20 ёшли моделнинг асосий бойлиги косметика саноатида етакчиликни қўлга олгани билан изоҳлаш мумкин. Бироқ телешоуларда бошловчилик қилиши унинг маҳсулотларига бўлган талабни орттириб юборган.
 
Футбол оламининг икки юлдузи Лионель Месси ва Криштиану Роналду бор-йўғи 8 ва 10-ўринларга жойлашди. “Барселона” билан 2017 йилда шартномасни янгилаган аргентиналик ҳужумчи ўтган йилда 111 миллион доллар ишлаб топган. Adidas билан умр бўйи шартнома имзолаган Мессининг бойлиги бу йилдан бошлаб янада ошиши муқаррар. Чунки унинг яна Gatorade, Pepsi, Ooredoo, Huawei  Hawkers каби брендлар билан ҳам молиявий ҳолатини яхшилайдиган шартномалари бор. “Реал”дан “Ювентус”га ўтган Роналду эса ўтган йили 108 миллион доллар ишлаб топди. Аммо у ҳам Nike билан умрининг охирига қадар шартнома тузди. Шартноманинг қиймати 1 миллдиард доллар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Forbes 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!