...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия дипломатлари Яманни тарк этди


11:09, 13.12.2017 Олам
 1 429

Ташқи ишлар вазирлиги вакили, Россия элчиси ва Яманда акредитациядан ўтган Россия дипломатик корпусининг бир қисми Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида ўз вазифаларини давом эттириши айтилмоқда.

Яман пойтахти Сана шаҳрида қуролли тўқнашувлар бўлаётгани ортидан Россия элчихонасининг барча ходимлари мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили мария Захаровага кўра, Санадаги вазиятни эътиборга олган ҳолда, Яманда Россия дипломатик ваколатларини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
 
Шунингек, Ташқи ишлар вазирлиги вакили, Россия элчиси ва Яманда акредитациядан ўтган Россия дипломатик корпусининг бир қисми Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўз вазифаларини давом эттиришини айтиб ўтди.
 
Ўтган ҳафта Яманннинг собиқ Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари ва Хусит исёнчилари ўртасида келиб чиққан низо сабабли юздан ортиқ кишилар қурбон бўлган эди.
 
Шунингдек, ушбу қуролли тўқнашувлар натижасида Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳам вафот этган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Россия дипломатлари Қуролли тўқнашувлар Яман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!