...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда гендер тенглиги тўғрисидаги қонун 15 йил ўтиб рад қилинди


16:58, 11.07.2018 Олам
 2 109

Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш бир неча марта кечиктириб келинган.

Россия Давлат Думаси (парламенти) эркак ва аёллар ҳуқуқ ва эркинликларининг тенглиги тўғрисидаги қонунни иккинчи марта ўқишда рад қилди. Ушбу қонун лойиҳаси 2003 йил биринчи ўқишда қабул қилинган эди.
 
Маълумотга кўра, гендер тенглик тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилингач, бир неча йил Дума эътиборидан четда қолган. Кейинроқ депутатлар тузатиш киритиш муддатини бир неча бор чўзиб келганлар.
 
Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, 15 йил давомида мамлакатдаги вазият ўзгарган. Лойиҳадаги кўпгина муаммолар ўз ечимини топган ва аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари масаласи ижобий тарафга ўзгарган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Дума 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!